Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Фанлар академияси бошқарув тузилмаси такомиллаштирилади
Ўзбекистон ҳукуматининг 11 июлдаги қарорига (PDF) мувофиқ, Фанлар академияси бошқарув аппарати тузилмасига ўзгартишлар киритилди.
Вице-президентлар сони биттага қисқартирилган (ФА сайти маълумотларига кўра, улар сони ҳозирда уч нафар — физика, математика ва техника фанлари бўйича, табиий фанлар бўйича ва ижтимоий гуманитар фанлар бўйича вице-президентлар).
Вице-президент Илм-фан тармоқлари бўйича илмий-техник дастурлар шакллантирилишини мувофиқлаштириш ва амалга оширилиши мониторингини олиб бориш бўлими фаолиятига масъул қилинди.
Фанлар Академияси тузилмасида бош илмий котиб масъуллиги остида Йиғма таҳлил ва илмий тадқиқотлар натижаларини баҳолаш сектори ҳам фаолият олиб боради.
Халқаро бўлим вазифасини Халқаро илмий алоқаларни мувофиқлаштириш бўйича мутахассис бажарадиган бўлди.
Қарорда қайд этилишича, Фанлар Академияси бошқарув аппарати тузилмасини такомиллаштириш академия фаолияти самарадорлигини ошириш, илмий вакадрлар салоҳиятидан оқилона фойдаланиш, илм-фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг интеграциясини кучайтиришни таъминлашга қаратилган.
Мавзуга оид
11:43 / 04.02.2021
Сунъий гиёҳванд моддаларни аниқлаш ва нанотехнология. Ион-плазма ва лазер технологиялари институти нималар билан шуғулланади?
19:27 / 27.11.2019
Ботаника, Зоология институтларига ҳамда Ботаника боғига автомашиналар топширилди
10:33 / 19.06.2018
Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши мумкин
17:09 / 13.09.2017