Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳри бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида дори воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келган Б.А. фуқаро А.Х.га 170 қути “Rocuronium Rompharm” номли дори воситасини дорихонадан ташқарида сотган вақтида ушланган.
Ундан яна умумий баҳоси 108,4 млн сўмлик 230 қути дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

















