Трампнинг рафиқаси АҚШнинг биринчи рақамли хоними бўлган тақдирда нималар билан шуғулланишини маълум қилди
Америкалик миллиардер Дональд Трампнинг турмуш ўртоғи Мелания эри АҚШ президентлик сайловларида ғолиб бўлган тақдирда, мамлакатдаги аёллар ва болаларга ёрдам кўрсатишни, шунингдек уларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилишни режалаштирмоқда. У 18 июль, душанба куни Республикачилар партияси миллий съездидаги чиқишида шу ҳақида маълум қилди. ТАСС агентлиги хабар беради.
"Агар менга биринчи рақамли хоним бўлиш имкони берилса, фурсатдан фойдаланиб, мамлакатимиздаги муҳтожларни қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилар эдим. Айниқса, болалар ва аёлларга ёрдам бериш мен учун муҳим аҳамиятга эга", - деди Трамп хоним.
"Жамиятга ундаги фуқароларга бўлган муносабатга қараб баҳо берилади, - қўшимча қилди собиқ модель. - Биз барча болалар қулай ва хавфсиз муҳитда яшаши, шунингдек яхши маълумотга эга бўлиши учун қўлимиздан келганча ҳаракат қилишимиз лозим". Шу билан бирга у турмуш ўртоғи Дональд Трампнинг АҚШ президенти бўлиш учун барча зарур фазилатларга эга эканлигига ишонтирди.
46 ёшли Мелания Трамп 2005 йилдан эътиборан Дональд Трампнинг турмуш ўртоғи ҳисобланади. У асли словениялик бўлиб, қизлик фамилияси Кнаусс, 16 ёшидан моделлик бизнеси билан шуғулланган. Словениядаги университетда дизайнер мутахассислигига эга бўлган, 1996 йилдан бери Нью-Йоркда истиқомат қилади.
Мелания хайрия ишлари билан фаол шуғулланади, 2005 йилдан Қизил хочнинг Америка бўлими "кўнгилли элчиси" ҳисобланади.
Мавзуга оид
11:42 / 21.10.2024
Трамп Пенсилванияда McDonald’s ходими бўлиб ишлади
23:13 / 20.08.2024
Трамп президентлик сайловида ғалаба қозонса Илон Маскка Оқ уйдан лавозим таклиф қилади
21:54 / 04.08.2024
Трамп Путинни маҳбуслар алмашинуви билан табриклади
18:25 / 02.07.2024