Спорт | 13:56 / 22.07.2016
20097
2 дақиқада ўқилади

Рио Олимпиадасида Баҳодир Жалолов ва Ҳусниддин Норбеков Ўзбекистон терма жамоаси байроқдори бўлади

Суратлар манбаси UzReport

Рио-де-Жанейродаги Олимпия ўйинларининг бошланишига ҳам саноқли кунлар қолди. Ушбу нуфузли спорт байрамида дунёнинг 200 мамлакатидан келган спортчилар иштирок этади. Уларнинг орасида Ўзбекистон ҳам бор. Бразилияга парвоз қилишдан олдин спортчиларимиз Мустақиллик майдонида бўлиб, Бахтиёр она ҳайкали пойига гуллар қўйишди. Бу ҳақида UzReport маълум қилди. 

Олимпиячи спортчиларимиз шарафига тантанали кеча уюштирилди. Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёев давлатимиз раҳбарининг табригини спортчиларга етказди. Ўз навбатида, спортчиларимиз ҳам Олимпия ўйинларида мамлакат шарафини муносиб ҳимоя қилишга ҳамда Ватанга юксак мукофотлар билан қайтишга ваъда беришди.

XXXI Олимпия ўйинлари ҳамда XV Паралимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон байроғини кўтариш шарафига бокс бўйича жаҳон чемпионати совриндори Баҳодир Жалолов ва енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионати совриндори Ҳусниддин Норбековлар муносиб деб топилди. Олимпия ўйинларига биринчи бўлиб боксчиларимиз йўл олишади. Улар Сан-Паулу шаҳрида ўқув машқини ўтказишади. 


 

Мавзуга оид