Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январ–июн ойларида Ўзбекистонга хориждан жами 2 млн 354 минг 943 дона мобил телефон олиб кирилган.
Уларнинг умумий қиймати 477 млн АҚШ долларига тенг бўлган.
Мобил телефонлар импорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан сезиларли ўсган. Хусусан, 2025 йилнинг январ–июн ойларига нисбатан импорт қилинган телефонлар сони 477 минг 534 донага ёки 25,4 фоизга кўпайган.
Мазкур даврда Ўзбекистонга энг кўп мобил телефон Хитойдан етказиб берилган — 1 млн 812 минг 938 дона.
Кейинги ўринларда Ветнам — 462 минг 38 дона, Ҳиндистон — 39 минг 578 дона ва Корея Республикаси — 28 минг 841 дона билан қайд этилган.
Бошқа давлатлардан эса жами 11 минг 548 дона мобил телефон импорт қилинган.
Шу тариқа, биринчи ярим йилликда Ўзбекистонга импорт қилинган мобил телефонларнинг қарийб 77 фоизи Хитой ҳиссасига тўғри келган.









