Жамият | 09:31 / 26.07.2016
4015
1 дақиқада ўқилади

"Формула-1" пойгаси раҳбарининг қайнонаси Бразилияда ўғрилаб кетилди

Фото: AP

Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳрида "Формула-1" пойгаси бош промоутери Берни Экклстоуннинг қайнонаси Апаресида Шунк ўғрилаб кетилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.  

Жиноятчилар Шункни озод қилиш учун 36,5 млн доллар сўрашмоқда.
  
Экклстоуннинг қайнонаси 22 июлда ўғрилаб кетилганди, бироқ бу воқеа энди ошкор қилинди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид