Жамият | 11:55 / 01.08.2016
21228
1 дақиқада ўқилади

Қозоқ тўйидаги дўстлар ҳангомаси

Маълумки, ҳар бир халқнинг тўйида ўзига хос урф-одатлари бўлади. Қозоқ тўйида навбатдаги қизиқ воқеа содир бўлди. Бу сафар куёвнинг дўстлари ўзининг серғайратлиги билан ажралиб туришди. Қувонч ва кучга тўла йигитлар куёвни отишга шу қадар берилиб кетишдики, охир-оқибат у ерга қулади. 

Куёв кафель устига қаттиқ тушган бўлса-да, унинг атрофида кулги тўхтамади. 

Дўстлар ўзларини қўлга олиб, куёвни кўтаришга киришишди. Шундан кейин яна уни ҳавога отишни бошлашди, бу сафар у қадар кучли эмас. 

Куёвнинг жароҳат олган ёки олмаганлиги номаълум бўлса-да, бу воқеа тўйда иштирок этганларнинг хотирасида узоқ сақланиб қолиши муқаррар. 
 

Мавзуга оид