Жамият | 16:33 / 05.08.2016
9445
2 дақиқада ўқилади

Эдуард Успенский ва «Одноклассники» ўзаро ҳамкорликда «Простоквашино»нинг давомини ишлашди

Чебурашка ва Гена исмли тимсоҳ, Фёдор амаки ва Матроскин исмли мушук ҳақидаги эртаклар муаллифи Эдуард Успенский “Простоквашино”нинг давомини ёзди. Янги ҳикоя “Простоквашино. Почта учун жанг” деб номланади. Унинг қаҳрамонлари расмларини эса “Одноклассники” ижтимоий тармоғи рассомлари ишлашди. Ҳикоя дастлаб “Одноклассники” ижтимоий тармоғида чоп этилади ва у ерда бир неча ой давомида расмли постлар сифатида қисмларга бўлинган ҳолда чоп этиб борилади.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари нафақат биринчилар қаторида янги ҳикоя билан танишиш фурсатини, балки эртак якунига бевосита  таъсир кўрсатиш имконини қўлга киритишади. Ушбу онлайн-ҳикоя расмларга бой интерфаол китобга айланиши кутилмокда ва уни https://ok.ru/prostokvashino гуруҳида топиш мумкин бўлади.
“Одноклассники” мазкур лойиҳани қўллаб-қувватлаш доирасида махсус совғалар, Матроскин, Фёдор амаки ва бошқа қаҳрамонлар акс эттирилган стикерлар яратади. Бундан ташқари, Эдуард Успенскийнинг «ОК алоқада» кўрсатуви ва OK Live иловаси орқали ўқувчилар билан суҳбат қуриши кўзда тутилган.

Мавзуга оид