Жаҳон | 11:39 / 05.08.2016
6035
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған Керрининг Туркияга қачон келишини айтди

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг маълум қилишича, АҚШ Давлат котиби Жон Керри 21 август куни мамлакатга ташриф буюради.

«Менимча, АҚШ Давлат котиби 21 август куни келади», дея Эрдўғаннинг маҳаллий нашрларга берган баёнотида иқтибос келтирган ТАСС .

Ҳозирча АҚШ Давлат департаменти Керрининг сафари ҳақидаги маълумотни тасдиқламаган.

Бундан аввалроқ CNN Turk телеканали Керри август ойи охирида Туркияга ташриф буюриши ҳақида маълум қилганди.