Жамият | 18:49 / 05.08.2016
26684
1 дақиқада ўқилади

Наргиз Зокированинг собиқ турмуш ўртоғи ҳибсга олинди

Наргиз Зокированинг собиқ турмуш ўртоғи, Нью-Йоркда яшовчи 59 яшар мусиқачи Филипп Бальзано қўшиқчининг ўғли Ауэлга таҳдид қилгани туфайли ҳибсга олинди. Италиялик мусиқачи штатдаги "order of protection" қонунига зид, яъни собиқ турмуш ўртоғининг ўғли билан муносабат ўрнатишга уринишга, ҳаракат қилган. 

Қўшиқчининг сўзларига кўра, унинг собиқ турмуш ўртоғи ўгай ўғли Ауэлга Наргизни ҳақоратловчи ва “у билан бирга қўшиб уни ҳам йўқ қилиб юбораман” мазмунидаги смс-хабарномалар юборган. Филипп йигитга онаси унинг уйидан келиб буюмларини олиб кетишлигини талаб қилган ва кўракда турмайдиган сўзлар билан ҳақоратлаган. Ана шундай ҳолатда йигит ўзини тута олмаган ва хабарномаларни адвокатига кўрсатган.

— Адвокатда олдинги ва кечаги барча таҳдидли смслар мавжуд. У Филипп судда 99,9 фоизга ютқазишини айтмоқда! — деган йигит.