Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Apple Хитойга инвестициялар ҳажмини оширмоқчи
Apple компанияси Хитойга инвестициялар ҳажмини оширмоқчи ва Осиё-Тинч океани ҳудудидаги биринчи тадқиқот ва ишланмалар марказини қурмоқчи. Бу ҳақда компания раҳбари Тим Кук маълум қилди.
Кук бу ҳақда Хитойга сафари давомида маълум қилди. У Хитойга охирги 4 ой ичида иккинчи марта ташриф буюрди. Бу ташаббус компаниянинг маҳсулотларига ушбу минтақада талабнинг кескин тушиб кетгани билан боғлиқ. Бундан ташқари, маҳаллий ҳукумат хорижий технологияларга нисбатан жуда эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлмоқда.
Apple раҳбари Хитой бош вазири ўринбосари Чжан Гаоли билан суҳбатда янги марказ жорий йил охиригача қуриб битказилишини таъкидлаб ўтган. Унда хитойлик муҳандислар ишлайди ва бу маҳаллий ҳамкорлар ва университетлар билан алоқа ўрнатишга имкон беради.
Мавзуга оид
14:03 / 29.04.2026
Миллий инвестиция жамғармаси Тошкент ва Лондонда IPO бошлади
11:44 / 23.04.2026
Жаҳон банки Марказий Осиё энергия тизимларини интеграция қилишга 1 млрд доллар ажратади
09:26 / 21.04.2026
Apple’да тарихий алмашинув: Тим Кук кетмоқда
22:20 / 16.04.2026