Жамият | 18:14 / 17.08.2016
10496
2 дақиқада ўқилади

“Киноактёр” театр-студияси ўзининг илк спектакли – “Тўмарис”ни тақдим этди   

Фото: ЎзА

“Ўзбеккино” миллий агентлиги томонидан Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлаб маданий-маърифий тадбирлар, учрашувлар, мулоқотлар ўтказилмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.  

Энг улуғ, энг азиз байрам арафасида агентлик томонидан ташкил этилган “Киноактёр” театр-студияси фаолияти ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ва унумли ўтказиш, ёш киноактёрларнинг профессионал малакаси ва маҳоратини оширишга қаратилган. 

Ушбу студияда ёзувчи Ёвдат Илёсовнинг “Олачипор ажал” тарихий романи асосида қўйилган “Тўмарис” спектакли намойиш этилди. Республика киночилар уйида мазкур спектаклнинг оммавий ахборот воситалари ходимлари учун тақдимоти бўлиб ўтди. 

“Ўзбеккино” миллий агентлиги бош директори О.Мусаев ва бошқалар истиқлол йилларида санъатнинг барча турлари каби кино ривожига алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади. Кинематография театр, мусиқа, адабиёт каби бир неча санъат турлари уйғунлигида равнақ топувчи санъатдир. Шу маънода “”Киноактёр” театр-студиясининг ташкил этилиши киноижодкорларнинг доимий изланиши, ўз устида ишлаши, маҳоратининг чархланиши учун ўзига хос ижодий майдон вазифасини ўташи шубҳасиз.   

  
Спектаклда Карим Мирҳодиев, Фарҳод Худойбердиев, Элмира Раҳимжонова, Гулхумор Абдуллаева, Феруза Собитова, Жамила Ғофурова, Наргиза Салмонова каби актёрлар қатнашган. Постановкачи режиссёр – Сайфиддин Мелиев.

Мавзуга оид