Зиддият хронологияси
Роналду 30 сентябрь куни Копенҳагенда Дания билан ўйин олдидан миллий жамоани тарк этди. Бунга янги бош мураббий Жорже Жезушнинг 41 ёшли ҳужумчига асосий таркибдаги ўрнини кафолатламаслиги ҳақидаги оммавий баёноти сабаб бўлди. 6 октябрь куни футболчи баёнот бериб, ўз қарорини тушунтирди ва мураббийни ваъдаларини бузганликда айблади.
9 октябрь куни интизомий иш қўзғатилди, шундан сўнг кенгаш футболчини дисквалификация қилиш тўғрисида қарор қабул қилди. Иш шошилинч мақомга эга бўлди. Эртаси куни материаллар интизомий тергов комиссиясига топширилди.
Кутилганидан юмшоқроқ
160-модда йиғинларни асоссиз тарк этганлик учун бир ойдан олти ойгача дисквалификация қилишни назарда тутади. Профессионал футболчи учун тахминан 500 евродан 1000 еврогача жарима ҳам кўзда тутилган. Ҳақиқий жазо энг енгил, жарима эса белгиланганидан камроқ бўлди.
Энди нима бўлади?
Дисквалификация Роналдуга «Ан-Наср» (Саудия Арабистони) клубида ўйнашга халақит бермайди. Аввалроқ Жезуш ҳужумчининг миллий жамоага қайтишини истисно қилмаган эди. Роналду 30 кунлик муддат туфайли миллий жамоанинг бирорта ўйинини ўтказиб юбормаслиги айтилмоқда. Унинг дисквалификацияси 30 сентябрдан бошлаб ҳисобланади.
Португалия миллий жамоаси Миллатлар Лигаси доирасида 14 ноябрь куни ўз майдонида Дания, 17 ноябрь куни сафарда Уэльс билан ўйнаши керак.
















