Жамият | 13:39 / 18.08.2016
10963
1 дақиқада ўқилади
Ямалда шарли чақмоқ ёш боланинг умрига зомин бўлди
Россиянинг Ямал аҳоли пунктида 7 ёшли бола шарли яшин уришидан ҳалок бўлди, деб хабар қилинмоқда Россия Тергов Қўмитасининг Ямал-Ненец мухтор округи бўйича Тергов бошқармасида.
Терговчиларнинг сўзларига кўра, фожиа 17-август куни Приуральский тумани Няяруй-Саля қўрғонида содир бўлган.
Қайд этилишича, чодирга кириб келган шарли чақмоқ унинг ичида портлаган. Натижада 7 яшар ўғил бола ҳалок бўлган.
Чодир ичидаги 12 ва 16 ёшли қизлар иккинчи ва учинчи даражали куйиш билан жабрланган. Улар Салехард округ шифохонасига келтирилган. Айни ҳолат бўйича терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
16:49 / 16.10.2024
Собиқ МХХ биноси ҳудудидан кўчирилган дарахтларга оид тергов иши натижаси очиқланмаяпти. Сукут ортида нима бор?
08:36 / 03.08.2024
Россия ва Ғарб ўртасида маҳбуслар алмашинуви: ким озод этилди ва улар нима учун ҳибсга олинганди?
12:10 / 11.06.2024
Тергов судясига санкциялар ва мажбурлов чораларини қўллаш масаласини кўриб чиқиш ваколати берилади
10:40 / 11.06.2024