Жамият | 11:43 / 18.08.2016
12706
2 дақиқада ўқилади

Олимлар ижтимоий тармоқларнинг хавфини аниқлашди

Ижтимоий тармоқларда ўз саҳифаларига эга бўлган ва ўзига хос бўлмаган жиҳатларини намойиш қилишга уринувчи кишилар, ҳаётда асабийликка ва ёлғиз турмуш кечиришга мойил инсонлардир. Тасмания Университети Facebook ижтимоий тармоғида олиб борган тадқиқотларига кўра, шундай хулосага келишган. Уларнинг меҳнати Cyberpsychology, Behavior, and Social Networking журналида чоп этилган.

Олимларнинг сўзларига кўра, уларнинг мақсади ижтимоий тармоқда киши ўзининг аксини намойиш этишининг оқибатини баҳолашдан иборат бўлган. Муаллифлар фойдаланувчиларнинг ҳақиқий ва виртуал шахсиятларини, уларнинг жамоатчилик билан бирга ҳаёт кечириш ва руҳиятини қиёслашган, шу билан бирга, асабийлик, тушкунлик ва ваҳимага тушиш даражалари ўрганилган. Тадқиқотларда 164 киши қатнашган. 

Бугунги кунда Ер юзида 7,4 млрд инсон яшаётган бўлса, шундан 1,7 млрди  Facebook тармоғининг фаол фойдаланувчиси ҳисобланади. Олимларнинг айтишларича, агар ижтимоий-руҳий муаммоларга эга бўлган кишиларга ҳаётда ва Facebook саҳифасида ҳам бирдек яшаш имконини берувчи усул ишлаб чиқилса, бу асабийлик даражасини пасайтиришга имкон берган бўлар эди. 

Мавзуга оид