Жаҳон | 11:17 / 18.08.2016
5684
1 дақиқада ўқилади
Туркиянинг Эрон билан чегарасида рўй берган портлаш туфайли 3 киши ҳалок бўлиб, 71 киши жароҳатланди
Туркия шарқидаги Ван вилояти ҳудудида рўй берган портлаш оқибатида 3 киши ҳалок бўлган, 71 киши жароҳатланган.
Анадолу агентлиги маълумотига кўра, Туркиянинг Эрон билан чегараси яқинида автомобилга ўрнатилган портловчи қурилма ҳаракатга келтирилган. Ҳужум нишони полиция маҳкамаси бўлган.
"71 киши жароҳатланган, уларнинг 17 нафари — полициячилар. Жароҳатланганларнинг яна 3 нафари оғир аҳволда", — деган "Адолат ва тараққиёт партияси"нинг Ван вилоятидаги вакили Захир Соганда.
Маҳаллий амалдорлар маълумотига кўра, бу теракт Курдистон ишчилар партияси (КИП) томонидан амалга оширилган.
Мавзуга оид
19:07 / 13.03.2022
Ироқ Курдистони пойтахтига ракеталар ҳужуми. Ҳужум учун жавобгарликни Эрон ўз зиммасига олди
18:46 / 17.07.2019
Курдистондаги ресторанда туркиялик дипломатни отиб кетишди
21:33 / 18.02.2019
Илк бор аёл киши Ироқ Курдистони парламентига спикер этиб сайланди
15:52 / 18.08.2018