Жаҳон | 10:28 / 21.08.2016
9272
1 дақиқада ўқилади
Эрдўған Туркия жанубидаги теракт ИШИД томонидан содир этилганини маълум қилди
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг фикр билдиришича, мамлакат жанубидаги Газиантеп шаҳрида рўй берган портлаш ИШИД алоқадор кучлар томонидан содир этилган. Бу ҳақда АFP хабар тарқатди.
Агентликнинг ёзишича, Эрдўған ўз баёнотида исён ташкилотчиси Фатҳуллоҳ Гулен, Курдистон ишчилар партияси ҳамда ИШИДнинг бир-биридан фарқ қилмаслигини айтган ва Газиантепдаги портлашда ИШИДнинг қўли борлигини қайд этган.
Газиантеп шаҳридаги тўйда юз берган портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 30 кишигача етди, 100 киши яраланди.
Мамлакат бош вазири Меҳмет Ишик бу теракт худкуш орқали содир этилганини маълум қилган.
Мавзуга оид
09:51 / 15.10.2019
Трамп Эрдўғанга қўнғироқ қилиб, Сурияда ўт очишни тўхтатишни талаб қилди
00:34 / 27.09.2019
Миср Эрдўғаннинг Мурсий ҳақидаги сўзлари учун Туркияга норозилик билдирди
22:00 / 24.09.2019
Эрдўған БМТ Хавфсизлик кенгашини ислоҳ қилишга чақирди
19:04 / 21.09.2019