Сурхондарё: тарих ва келажак чорраҳасида
Мустақиллик йилларида Сурхондарё вилоятида ҳам улкан ўзгариш ва янгиланишлар рўй берди. Шаҳар ва қишлоқлар тобора замонавий қиёфа касб этиб, аҳоли турмуш фаровонлиги юксалиб бораётир. Собиқ тузум даврида фақат хомашё базаси сифатида қаралган ҳудуд бугун саноатнинг бир неча тури жадал ривожланаётган вилоятга айланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Жорий йилнинг биринчи ярмида вилоятда 977,2 миллиард сўмлик ялпи ҳудудий маҳсулот ишлаб чиқарилиб, ўсиш 9,8 фоизни ташкил этди. Бунда саноатнинг улуши 5,6, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш 6,8, қурилиш-монтаж ишлари 17,3, чакана савдо айланмаси 14,5, хизматлар ҳажми 16,2 фоизга ошди. Ишлаб чиқаришни техник ва технологик янгилаш, замонавий инфратузилмани шакллантириш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар туфайли ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 16,7, жумладан, хорижий инвестициялар 12,6 фоизга ўсиши таъминланди.
Вилоятнинг 2016 йилги инвестиция дастурига мувофиқ, 215 миллиард сўмликдан зиёд 89, жумладан, хориж инвестицияси иштирокида 8 лойиҳа амалга оширилиб, 1 минг 345 янги иш ўрни яратилди. Вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури асосида амалга оширилган 106,3 миллиард сўмлик 894 лойиҳа доирасида 5 минг 300 янги иш ўрни ташкил этилди.
Жорий йилнинг биринчи ярмида 883 янги кичик бизнес субъекти ташкил этилиб, унинг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши 62,7 фоизга етди. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш учун 388 миллиард сўм кредит маблағи ажратилди.
Барча тоифадаги хўжаликларнинг 125 минг 646,8 гектарида мева, узум, сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотлари, шоли, ерёнғоқ ва бошқа дуккакли экинлар етиштирилмоқда. 2014 йилда 1426,3 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилган бўлса, 2015 йили бу кўрсаткич 1584,6 минг тоннани ташкил этди.
2020 йилга қадар вилоятда 14,3 минг гектар пахта етиштириладиган майдонлар, 5 минг гектар ғалла майдонлари, жами 19,3 минг гектар суғориладиган ерлар қисқартирилиб, ўрнига 3 минг гектарга картошка, 8,7 минг гектар сабзавот, 1,2 минг гектар мойли ва 4 минг гектар озуқабоп экинлар экиш ҳамда янги 1,8 минг гектар интенсив боғлар барпо этиш режалаштирилган.
Вилоятда фаолият юритаётган 12 минг 209 фермер хўжалигидан 7 минг 878 таси боғдорчилик, мева-сабзавот ва узумчиликка ихтисослаштирилган. Айни пайтда 5,7 минг гектарлик интенсив боғларда хуштаъм мевалар етиштирилаётир. 2,1 минг гектарлик иссиқхоналар қиш ва баҳор фаслида ҳам бозорлардаги тўкинликни таъминлашга хизмат қилмоқда.
2015 йилда кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этиш ва уни ривожлантириш дастурига асосан вилоятда 1448 фермер хўжалиги томонидан 57 миллиард 604 миллион сўмлик 1 минг 704 лойиҳа амалга оширилди.
Вилоятда айни пайтда 17,3 минг тонна маҳсулот сақлаш имкониятига эга 39 музлатгич омборхона фаолият юритмоқда. Ҳозирги кунда ҳудудда бундай корхоналар сони 12 та бўлса, 2020 йилга бориб уларни 57 тага етказиш режалаштирилган.
Ўтган йилнинг январь-май ойларида вилоятда 4,1 миллион долларлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинган бўлса, жорий йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 6 баробар ўсиб, 24,5 миллион долларни ташкил этди. Эътиборлиси, сўнгги йилларда шахсий томорқасида етиштирган маҳсулотини экспортга чиқараётган миришкорлар сафи ҳам кенгаймоқда.
Мавзуга оид
11:53 / 13.11.2024
Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Сурхондарёда сезилди
08:15 / 13.11.2024
Уч ҳудудда электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
20:46 / 07.11.2024
Президент 10 та сел сув омбори қуриш ишларини бошлашни буюрди
19:07 / 07.11.2024