Жамият | 18:12 / 26.08.2016
8262
1 дақиқада ўқилади

Олимлар қаҳвага боғлиқ бўлган генни аниқлашди

Олимлар қаҳва истеъмолига боғлиқ бўлган генни аниқлашди. Маълум бўлишича, PDSS2 гени эгалари сезиларли даражада бу ичимликни камроқ ичишади. Бу янгилик ҳақида Scientific Reports журналида ёзилган.

Генетиклар Жанубий Италиядаги кичик қишлоқ аҳолисининг 340 нафарига оид маълумотларни тўплашди. Шунингдек, мамлакат шимоли-шарқий қисмидаги олтита қишлоқнинг 843 нафар аҳолиси ҳам сўровномада иштирок этди. Уларнинг барчасидан кунига неча пиёла қаҳва ичиши сўралди. PDSS2 гени вариантларидан бирига эга бўлган шахслар қолганларга нисбатан камроқ қаҳва (ўртача бир пиёла кам) ичишган.

Олимлар фикрича, бу ген кофеин организмда узоқ қолиб кетишига сабабчи бўлиб, ҳужайраларнинг модда парчалаш қобилиятини пасайтиради.  Шу сабабли, бундай таъсирга эга бўлиш учун ген эгалари камроқ қаҳва ичишига тўғри келади. Шунга ўхшаш натижалар Нидерландия аҳолисининг 1731 кишиси текширилганда ҳам қайд этилган.

Мавзуга оид