Жаҳон | 15:04 / 27.08.2016
17017
2 дақиқада ўқилади

Туркманистон раҳбари мамлакат ютуқларини хорижда кенг тарғиб қилишни талаб қилди

© РИА Новости

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ҳукумат мажлисида, мамлакат ютуқларини кенг тарғиб қилишни талаб қилди, деб хабар қилмоқда маҳаллий ОАВ. 

"Мустақил Ватанимизда улкан лойиҳалар амалга оширилмоқда. Мамлакат таниб бўлмас даражада янги қиёфага эга бўлаяпти. Халқнинг ижтимоий-иқтисодий турмуш даражаси ошиб, янги шаҳар ва қишлоқлар пайдо бўлаяпти. Йирик кўприклар, аэропортлар, мактаб ва университетларни қуриш фаоллик билан олиб борилаяпти. Замонавий технологияларга эга заводлар барпо этилмоқда", — деган давлат раҳбари ҳукумат аъзоларига мурожаат қилиб. 

Бироқ, Бердимуҳамедовнинг фикрича, Туркманистон ютуқларидан жаҳонда кўп хабари йўқ. Шу боисдан, мазкур муаммони ҳал этиш учун, "жаҳоннинг йирик ва обрўли ОАВ билан ҳамкорликни йўлга қўйиш лозим".

Бундан ташқари, Туркманистон ОАВни қайта шакллантириш лозим. Хусусан, Давлат ахборот агентлиги тузилмасини ўзгартириб, ходимлар штатини кўпайтириш керак. 

Шу билан бирга, Туркманистон президенти мамлакатда мустақил нашрларни ташкил этиш ғоясини қўллаб-қувватлашини ҳам таъкидлаган. 

Бугунги кунда, Туркманистондаги барча газета ва журналлар, шунингдек, теле ва радиоканаллар давлатга қарашли. 

Мавзуга оид