Фейсбук фойдаланувчиси Дониёр Рўзметов ўз саҳифасида хориж нашрларида Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг саломатлиги борасида асоссиз ва ёлғон хабарлар тарқатилганига жавобан пост қолдирди. У ижтимоий тармоқдаги ватандошлар, ахборот тарқатувчи сайтлардан ўз мулоҳазаларини қайта нашр этишни сўраган.
Қуйида матн ўзгартиришларсиз келтирилган.
Франция президенти Франсуа Олланд кечаси Париж кўчалари бўйлаб скутерда сайрга чиқиб кетганида, бу Францияда баҳс ва мунозараларга сабаб бўлган эди. Инсонлар «Президент ёнида ўзини қўриқлаш учун етарлича қўриқчилар билан биргаликда саёҳат қилдими ёки битта ўзи сайрга чиқиб, ўз ҳаётини хавф остига қўйдими?» деган саволлар билан ўз хавотирларини изҳор этишган эди. Бу каби баҳс ва мунозаралар Барак Обама ва бошқа давлатлардаги президентларнинг хавфсизлиги юзасидан ҳам юз берган. Чунки давлат раҳбари, армиянинг олий бош қўмондони ва халқнинг йўлбошчисининг ҳаёти хавф остида қолиши мумкин эмас деб ҳисобланади.
Худди шу каби баҳс-мунозаралар дунё мамлакатлари ва ҳукумат раҳбарларининг соғлиги юзасидан ҳам бўлиб туради. Бир пайтлар Россия президенти Владимир Путин бир ҳафтача телевизорда кўринмай қолганида бутун дунёда ваҳималар ва хавотирлар урчиб кетган эди. Шундай пайтда давлатнинг дўст ва душманларини билиб олиш жуда осон бўлади.
Бир томонда дўст давлатлар хавотирга тушсалар, бошқа томондан душман давлатлар (ва манфаатдор кучлар) кўринмай қолган давлат раҳбари ҳақида ҳар хил миш-мишларни тарқатиб, халқ орасида парокандалик келтириб чиқаришга ҳаракат қиладилар. Ўшанда РФ президентининг маъмурияти масалага ойдинлик киритиб, “хавотирга ўрин йўқлиги”ни айтган ва ўз халқини тинчлантирган эди. Орадан бир-икки кун ўтиб, давлат етакчиси телевидениеда кўриниш бериши билан дунё шарҳловчилари дарров “Ана, биз ҳақ бўлган эканмиз”, “унинг юзлари оқарган”, “овози хириллаган”, “юрса оқсаяпти” ва ҳоказолар деб ўзларининг ўйлаб топган миш-мишларига исботлар қидириш билан овора бўлган эдилар. Вақт уларнинг ноҳақ бўлганини кейинчалик кўрсатган эди…
…Президентларнинг саломатликлари мавзуси долзарб мавзу бўлса, инсонларнинг ахборот олиш ҳуқуқлари ва ошкоралик тамойиллари ҳам худди шундай муҳим ҳисобланади. Шу сабабдан, демократик йўлни танлаган давлатлар ҳар хил миш-мишларнинг олдини олиш ва ўз фуқароларининг фундаментал ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида халққа президент саломатлиги ҳақидаги хабарларни ўзлари ошкора тақдим этади. Бугун Ўзбекистонда худди шундай бўлди.
Ўзбекистон раҳбари мустақиллик тантаналари арафасида саломатлигини тўлиқ кўрикдан ўтказиш ва зарур даволаниш муолажаларини олиш мақсадида шифохонага жойлашганлиги ҳақида Вазирлар Махкамаси
















