Хона интерьерига мослаб танланган сифатли гилам ҳар доим нафақат хонадон эгасининг, балки унга ташриф буюрган меҳмонларнинг ҳам баҳри дилини очиб, унга ўзгача кўрк бағишлайди. 
Тошкент шаҳрининг марказий туманларида жойлашган Bazaar Carpet дўконлари сизга айнан шундай, ўзининг дастлабки чиройини йўқотмай, йиллар давомида беминнат хизмат қилувчи гилам харид қилишингизга ёрдам беради.

Ушбу дўконларда Туркия, Эрон, Германия, Ҳиндистон, Непал, Бразилия ва бошқа давлатлардан келтирилган, дунё тан олган халқаро брендларнинг асл гилам маҳсулотларини топишингиз мумкин.
Тошкент шаҳрида 10 йилдан ортиқ фаолият юритиб келаётган Bazaar Carpet дўконларида ҳар қандай нозиктаъб инсон ҳам 10 000 хил, турли-туман гиламлар орасидан ўз дидига мос гиламни топиши аниқ.

Шу билан бир қаторда дўкон ходимлари ўзларининг узоқ йиллар давомида тўпланган тажрибаларига асосланиб сизга тўғри танлов қабул қилишингизда кўмаклашадилар ва харид қилган гиламингизни яхши сақлаш борасидаги маслаҳатларини аямайдилар.


Зеро, Bazaar Carpet дўконидан харид қилинган ҳар қандай гилам маҳсулоти сифатига кафолат берилади. 

Сизга қулай вақтда хонадонингизга ташриф буюриб, ўлчамларни олиш, гиламни етказиб бериш, гилам хонангизга тўғри келмаган ҳолатда, уни алмаштириб бериш хизматлари эса мутлақо бепул. 
Бундан ташқари, айни вақтда барча Bazaar Carpet дўконларида модерн услубидаги гиламларга 50% гача чегирмалар мавжуд.

Куз мавсумида эса хилма-хил сара гиламларнинг янги коллекцияси тақдим этилиши кутилмоқда.

Айтганча, энг улуғ ва энг азиз байрамимиз —