Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тайвань 8К телевизорларни ишлаб чиқармоқда
8К форматидаги телерадиоэшиттиришларнинг пайдо бўлиши муқаррар тарзда оммавий истеъмолчилар учун тегишли панеллар ишлаб чиқарилишига сабаб бўлади. Бу янги қурилманинг нархи мисли кўринмаган қийматда бўлса ҳам, унга мос келувчи канал фақатгина Японияда бир дона бўлсада, ишлаб чиқарувчилар янги телевизорларнинг талабгир бўлишига ишонч билдиришмоқда.

Тайваннинг Innolux компанияси ўз ички бозорига 7680×4320 пикселли (8К) 65 дюймга эга панелларнинг кичик қисмини чиқара бошлади. Уларнинг ортидан тўртинчи мавсумда AU Optronics (AUO) ҳам янги экранли телевизорларни оммавий ишлаб чиқара бошлайди. Ҳар иккала компания ҳам Touch Taiwan 2016 кўргазмасида ўз маҳсулотларини намойиш қилади.

Бироқ 8К панелларни ишлаб чиқариш билан биргина Тайвань шуғулланмаяпти. Қўшни мамлакатларда япониялик ва жанубий кореялик компаниялар, жумладан, LG Display ҳам 2016 йилнинг сўнгги ойларида 65 ва 98 дюйм ўлчамидаги янги дисплейларни тақдим этишни режалаштирган. Умуман олганда, таҳлилчилар фикрича, 2018 йилнинг охирига келиб, 8К телевизорлари бозорнинг кўп қисмини эмас, бир неча фоизинигина қамраб олиши мумкин
Мавзуга оид
01:00 / 26.01.2026
Америкалик алпинист ҳеч қандай ҳимоясиз баландлиги 508 метрли бинони забт этди
18:06 / 05.01.2026
Ўзбекистон ЖСТ аъзоси бўлиш учун фақат бир давлат билан музокарани якунлаши қолди
19:42 / 29.12.2025
Тайван — Хитой биқинидаги «порох бочкаси»
13:56 / 29.12.2025