Жаҳон | 16:14 / 31.08.2016
9832
1 дақиқада ўқилади

Ҳалабда ўлдирилган ИШИД қўмондони боши учун 5 млн доллар мукофот ваъда қилинди

Ҳалабдаги жанглар вақтида ўлдирилгани маълум қилинган ИШИД дала қўмондони Абу Муҳаммад ал-Аднанийнинг бошини келтирганга 5 млн доллар миқдоридаги пул мукофоти эълон қилинди. Европадаги терактлардан кейин Вашингтон бу шахсни Абу Бакр ал-Бағдодий ва Абу Муҳаммад ал-Жулонийдан кейинги ўринда турувчи етакчи сифатида маълум қилганди.

Сурия ҳарбийлари орасидаги манбалар маълумотларига кўра, ал-Аднаний Сурия ҲҲК самолётлари томонидан Ҳалаб вилояти ҳудудидаги Ал-Боб шаҳридаги худкуш террорчилар тайёрланадиган лагерга берилган авиазарбалар оқибатида йўқ қилинган.

Абу Муҳаммад ал-Аднаний Идлибда туғилган. У Ироқдаги террорчи гуруҳлардан бирининг раҳбари Абу Мусаб аз-Заркавий қўлида фаолият кўрсатган. Кейинроқ қамоқда 6 йил ётган. У қамоқдан чиққач Абу-Бакр ал-Бағдодийга садоқат изҳор қилган ва Сурияга йўл олган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид