Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Истиқлолинг муборак бўлсин, азиз юртдошим!
Қадрли юртдошлар! Мана, орзиқиб кутилган улуғ кунларга ҳам омонликда етиб келдик.
Ўтган йиллар мобайнида мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий, илмий-техник, гуманитар ва бошқа кўплаб соҳаларда катта ютуқларга эришди ва дунё саҳнида ўз ўринга эга бўлди. Ўйлаймизки, сиздек ватанпарвар фарзандлари бўлган заминда ана шу ютуқлар сафи фақат кенгайиб боради.
Kun.uz жамоаси барчангизни Мустақиллигимизнинг 25 йиллик байрами билан чин дилдан муборакбод этади. Ушбу улуғ кунда ҳар бирингизга тинчлик, соғлиқ ва улкан муваффақиятлар тилаб қолади.
Юртбошимиз айтганларидек, “Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, халқимиз омон бўлсин! Мустақиллигимиз абадий бўлсин!”
Мавзуга оид
20:11
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Қурбон ҳайити билан табриклади
21:20 / 20.05.2026
Ўзбекистонда 27 май – Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади
20:24 / 08.05.2026
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Хотира ва қадрлаш куни билан табриклади
22:05 / 04.04.2026