Қатор мамлакатлар раҳбарлари ва сиёсий арбоблари Ўзбекистон раҳбарини ушбу айём билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат ва катта муваффақиятлар, қардош Ўзбекистон халқига эса тинчлик-осойишталик ва равнақ тиладилар.

Жумладан, туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёевни таваллуд куни билан қутлади ҳамда Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Шунингдек, Ўзбекистон етакчисини Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Озарбойжон президенти Илҳом Алиев, Эрон президенти Масъуд Пезешкиён, Беларус президенти Александр Лукашенко, Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзе, Россия президенти Владимир Путин, Россия Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко, Санкт-Петербург шаҳри губернатори Александр Беглов, Татаристон раиси Рустам Минниханов, Сербия президенти Александр Вучич, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғанлар қутладилар.

Ўзаро мулоқотлар давомида шунингдек, мамлакатлар ўртасидаги муносабатларни янада ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Қутловлар давом этмоқда.