Фан-техника | 11:14 / 06.09.2016
9261
2 дақиқада ўқилади

Land Rover янги Discovery суратларини намойиш этди

Land Rover компанияси Париж автосалони арафасида янги авлод 7 ўриндиқли йўлтанламаси Discovery машинасининг суратларини намойиш этди. Ҳозирча, британияликлар янгиликка оид маълумотларни тўлиқ ошкор этмаган бўлса-да, автомобиль ўта универсал, қулай ва технологик жиҳатдан юқори дажарада эканини таъкидлашган. 

«Янги Discovery, Land Rover сифатларининг энг яхшиларини ўзида мужассамлаштирган», — деб изоҳ беришган Land Rover компанияси вакиллари.

«Бутунлай янги Discovery йирик ҳажмли йўлтанламаслар учун янги меъёрларни жорий қилмоқда — дея фикр билдирган моделнинг бош дизайнери Жерри МакГоверн. — Land Rover дизайнер ва муҳандислари Discovery «формула»сини тубдан ўзгартириб юборди. Бу эса, жуда ажойиб, бугунги кун талабига мос келувчи автомобиль ишлаб чиқариш имконини берди. Уни дунёдаги энг яхши оилавий йўлтанламаслардан бири дейиш мумкин».

Тахминларга кўра, янги моделга бензин ва дизель ёқилғисида юрадиган, 3.0 литрли «V6» мотори ўрнатилади. Бундан ташқари, гибрид Discovery ҳам таклиф этилади. Бундан ташқари, унинг Discovery SVX русумли кучайтирилган намунаси бўлиши ҳам айтилмоқда. 

Ҳозирги вақтда, тўртинчи авлод Дискавери автомобили 211 ва 249 от кучига эга турбо «дизель» мотори ва бензинли, 340 от кучига эга V6 двигатели билан бирга сотилади. Йўлтанламаснинг барча тўпламлари 8 босқичли автоматик узатмалар қутиси билан жиҳозланади. Уларнинг барчасининг ғилдираклари етакчи бўлади.
 

Мавзуга оид