«Қарздор томонидан ижро ҳужжати талаби ўз вақтида бажарилмагани сабабли давлат ижрочиси томонидан 2020 йил 10 августда гаровда бўлган «LAND ROVER» русумли автотранспорт воситасига қидирув эълон қилинган.
20 августда М.Н.га тегишли бўлган «LAND ROVER» русумли автотранспорт воситаси давлат ижрочиси томонидан қидирув натижасида топилган ва хатланиб банд солинган.
Шундан сўнг, 26 августда гаров мулки бўлган автотранспорт воситасини аукцион савдосига чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиниб, гаров мулки бўлган автотранспорт воситаси аукцион савдоларида 241 500 000 сўмга сотилган.
Бўлим депозитига туширилган пул маблағи ундирувчи АТБ «Ўзсаноатқурилишбанк»нинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилган. Ҳозирда қолган кредит қарзи бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда», дейилади МИБ матбуот хизмати Kun.uz сайтига тақдим этган маълумотда.















