Жаҳон | 14:04 / 06.09.2016
68271
1 дақиқада ўқилади

Путин Татьяна Каримова ва Лола Каримовага ҳамдардлик билдирди

Фото: Kremlin.ru

Россия президенти Владимир Путин Самарқандга ташрифи вақтида Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг беваси Татьяна Каримова ҳамда кичик қизи Лола Каримова-Тиллаевага шахсан ҳамдардлик билдирди.

Путин Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев билан биргаликда Ислом Каримовни хотирлади. У марҳумнинг қабри олдида тиз чўккан ҳолда қизил атиргулларни қабр устига қўйди.

2 сентябрь куни кечқурун мамлакатнинг биринчи президенти Ислом Каримов вафот этганди. Марҳум 3 сентябрь, шанба куни, ўз васиятига кўра, Самарқанддаги Шоҳи-Зинда мажмуасидаги Ҳазрати Ҳизр қабристонида мусулмон урф-одатларига кўра дафн этилди.

Дафн маросимини ташкиллаштириш бўйича комиссияга Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев раҳбарлик қилди.

3 сентябрдан бошлаб Ўзбекистонда 3 кунлик мотам эълон қилинди.

Мамлакат конституциясига мувофиқ, президент сайловлари бошлангунига қадар Сенат раиси Ниғматулла Йўлдошев Ўзбекистон президенти вазифасини бажаришга киришади.

Президентлик сайлови декабрь ойининг биринчи қисмида ўтказилиши кутилмоқда.

Мавзуга оид