AirAsia самолёти учувчиларнинг хатоси туфайли бошқа шаҳарга қўндирилди
2015 йил 10 мартида AirAsia авиакомпаниясининг Airbus A330 самолёти Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳри аэропорти ўрнига Австралиянинг Мельбурн шаҳрига қўнган. Австралия транспорт хавфсизлиги бюросининг 6 сентябрда эълон қилинган ҳисоботида сўз юритилган воқеа ҳақида Mashable ёзмоқда.
Йўловчи парвозларига хос бўлмаган бундай ҳодиса ҳам техник, ҳам инсонлар томонидан йўл қўйилган хатолар тўплами сабаб юз берган.
Airbus A330 Сидней шаҳридан парвоз қилганидан сўнг, учувчилар самолёт навигация тизими нотўғри ишлаётганини сезиб қолишган. Бироқ, тизимни қайта юклаш йўналишдан тобора четга чиқишга олиб келаверган.
Шундан сўнг, экипаж аъзолари парвозни тўхтатиш борасида овоз бериш ўтказган. Бу вақтга келиб, об-ҳаво шароити ёмонлашгани боис, учувчилар шунчаки кузатиш орқали учишни давом эттиришлари мумкин эди. Шундан сўнг, диспетчерлар Airbus A330 ҳаво лайнерини Мельбурн аэропорти томон олиб келишган.
ATSB олиб борган текширув натижаларига кўра, муаммолар ҳаво кемаси капитанининг борт компьютерига парвоз координаталарини нотўғри киритишидан бошланган. Бунга қўшимча равишда самолёт захира йўлагидан ҳавога кўтарилган. Шу сабаб унинг учиш траекторияси ҳам нотўғри бўлган.
Экипаж аъзолари эса, техникада юз берган нуқсонга ҳавога кўтарилгандан сўнг эътибор қаратган.
ATSB маълум қилишича, AirAsia авиакомпанияси самолётлардаги парвозларни бошқариш тизимини янгилашга улгурмагани ҳам ушбу ҳодисага озми-кўпми сабаб бўлган.
Мавзуга оид
21:49 / 12.12.2024
Австралия интернет компанияларни маҳаллий ОАВ контенти учун пул тўлашга мажбур қилади
18:11 / 11.12.2024
Австралиядаги лабораторияда ўлимга олиб келувчи вируслар солинган юзлаб флаконлар йўқолди
00:26 / 11.12.2024
Австралия Tomahawk ракетасини муваффақиятли учирган дунёдаги уч давлатдан бирига айланди
14:31 / 09.12.2024