Жамият | 09:05 / 07.09.2016
12755
1 дақиқада ўқилади
Машҳур "Чўқинтирган ота" фильмидаги уй сотувга қўйилди
АҚШнинг Беверли-Хиллз туманида жойлашган ва бир вақтлар Уильям Херст исмли кишига тегишли бўлган ҳамда машҳур "Чўқинтирган ота" фильмида суратга олинган уй сотувга қўйилди. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар бермоқда.
Уйнинг ҳозирги эгаси Леонард Росс уй учун 195 млн доллар сўрамоқда. Росс уйни ойига 600 минг доллардан ижарага бериб келаётган бўлган. Уйнинг умумий майдони 4,5 минг квадрат метрни ташкил қилади ҳамда унда 28 та ётоқхона ва 38 та ювиниш хонаси мавжуд.
Бундан ташқари, уй АҚШнинг собиқ президенти Жон Кеннеди ва унинг рафиқаси Жаклин Кеннеди ўз асал ойини ўтказгани билан ҳам машҳурдир. Уйда шунингдек "Тансоқчи" фильми лавҳалари суратга олинган.