Жаҳон | 00:46 / 19.03.2017
10313
1 дақиқада ўқилади
Черков сицилиялик мафиозларга чўқинтирган ота бўлишни ман қилди
Сицилиядаги Монреале шаҳри архиепископи Микеле Пеннизи мафия аъзоларига чўқинтириш маросимида иштирок этишни ман қилди. У тегишли фармойиш қабул қилди. Фармойишга кўра, эндиликда мафиозлар Пеннизи епархияси черковларида чўқинтирган ота бўла олмайдилар.
Пеннизининг фикрича, мафия "чўқинтирган ота" атамасига ўзгача маъно бериб, уни обрўсизлантирган. "Мафия ўзининг боссларига диний басавлатлик бериш учун "чўқинтирган ота" черков атамасини доимо ишлатиб келган", деб айтди руҳоний. Унинг таъкидлашича, аслида жиноят ва черков оламлари "мутлақ бир-бирига зиддир".
Рим папаси 2014 йилда мафиозларни черковдан четлаштирганди. Ўшанда папа уюшган жиноятчилик аъзолари "ёвузликка сиғинишларини" айтган.