Олимпия ва Паралимпия шаҳарчасида Ўзбекистон байроғи кўтарилди
2016 йил 7 сентябрь куни Рио-де-Жанейродаги Олимпия ва Паралимпия шахарчасида Ўзбекистон байроғини кўтаришга бағишланган маросим бўлиб ўтди.
Маросимда Ўзбекистон спорт делегацияси аъзолари, ХV ёзги Паралимпия ўйинлари ташкилий қўмитаси ва Рио-де-Жанейро шаҳри вакиллари иштирок этди.
Олимпия ва Паралимпия шаҳарчаси мэри, баскетбол бўйича Бразилия термаси таркибида жаҳон чемпиони бўлган Жанет дос Сантуш Аркаин хоним Ўзбекистон делегациясини Паралимпиадага ташрифи билан қаршилаб, уларга бўлғуси мусобақаларда омад ёр бўлишини тилади.
Ўзбекистон делегацияси раҳбари, Ўзбекистон Миллий паралимпия ассоциацияси раиси ўринбосари Умид Аҳмаджонов Олимпия ва Паралимпия шаҳарчаси мэрига миннатдорчилик билдириб, унга делегация номидан совғаларни тақдим этди.
Мавзуга оид
14:22 / 15.01.2024
Рио-де-Жанейрода кучли ёғингарчилик оқибатида камида 11 киши ҳалок бўлди
21:30 / 06.05.2021
Рио-де-Жанейрода содир бўлган отишмада 23 киши ҳалок бўлди
12:25 / 01.11.2019
Токио олимпиадасига жами 135та йўлланма қўлга киритиш режалаштирилган — МОҚ
00:43 / 06.07.2019