Жаҳон | 10:18 / 14.09.2016
13915
2 дақиқада ўқилади

Хитой АҚШ айбловига жавоб берди

ХХРнинг қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш сиёсати ЖСТ қоидаларига зид келмайди. Хитой томони мазкур масалада АҚШнинг ЖСТга арз топширганидан афсус билдириб, ўзаро келишмовчиликларни ҳал этиш қоидаларига мос равишда ҳаракат қилишини билдирган. Бу ҳақда, ХХР тижорат вазирлиги хабарида сўз юритилган

13 сентябрь куни АҚШ президенти Барак Обама маълум қилганидек, унинг маъмурияти Жаҳон савдо ташкилотига Хитой устидан ариза топширган. Вашингтон фикрича, ХХР буғдой, маккажўхори ва шоли нархларига субсидия ажратмоқда. 

"Хитой томони АҚШнинг ЖСТга мурожаатидан афсусини билдириб, тортишувларни ҳал этиш қоидаларига мувофиқ ҳолда зарурий чораларни кўради ва Хитойнинг савдо ҳамда қишлоқ хўжалиги манфаатларини фаол ҳимоя қилади", — дейилади маъмурият баёнотида. 

Хитой савдо маъмуриятлари ЖСТ қоидаларига зид фаолият юритмайди. 

Тижорат вазирлигида таъкидлашларича, Хитой томони ЖСТ қоидаларини ҳурмат қилган ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади. Айни қоидалар асосида мамлакат қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлайди ва ривожлантиради. 

АҚШга кўра, Хитой буғдой, маккажўхори ва шоли нархини бозордагидан бирмунча юқорироқ белгилаган. Бу эса, ЖСТ талабига мос келмайди. Шунга кўра, "адолатсиз ўрнатилган нархлар Хитойда бу маҳсулотларни кўп ишлаб чиқаришга олиб келади. Бу эса, мазкур маҳсулотларни экспорт қилувчи америкалик фермерларнинг манфаатларига зиддир".

Мавзуга оид