Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари 89 ёшли музқаймоқчи учун 300 минг доллар йиғишга муваффақ бўлишди
Facebook тармоғида оиласининг ночор молиявий аҳволи туфайли ишлашга мажбур бўлган 89 ёшли музқаймоқчининг суратлари тарқалганидан кейин ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари у учун краудфандинг сайти орқали 300 минг доллардан ортиқ пул йиғишди. BuzzFeed бу ҳақида маълум қилди.
Сентябрнинг бошида Чикагода истиқомат қилувчи Жоэл Сервантес Масиас ўзининг фейсбукдаги саҳифасида шаҳар кўчаларида аравада музқаймоқ сотиб юрган қариянинг сурати билан бўлишди. Муаллифнинг сўзларига кўра, йўловчилар музқаймоқчига ҳеч қандай эътибор қаратишмаган ва бу "унинг кўнглини вайрон қилган".
"Бу ёшда нафақага чиқиб, дам олиш ўрнига тер тўкиб ишлаётган кишига қарай олмадим. Мен ундан 20 пачка музқаймоқ харид қилдим, 50 доллар бердим ва дуо қилиб, кетдим".
Жоэл Сервантес Масиас
Ушбу сурат ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг диққатини тортди. Пост чиққанидан бир кун ўтиб, Масиас GoFundMe деб номланган краудфандинг кампаниясини йўлга қўйди. У музқаймоқчининг дам олиш кунлари мазмунли ўтишини таъминлаш мақсадида 3 минг доллар йиғишни мўлжаллаган эди.
Ғоя Масиас ўйлагандан-да муваффақиятли чиқди ва тўрт кун ичида тармоқ фойдаланувчилари музқаймоқчи учун 300 минг доллар йиғишди.
Мавзуга оид
23:00 / 10.06.2026
Швеция ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига очилмоқда
20:30 / 09.06.2026
“Ўғлимнинг ўрнидан бошқа болани имтиҳонга киритишган” — Кореяга ишга жўнатиш “бизнеси” қурбони
15:09 / 07.01.2026
Ишга жойлаштириш бўйича ҳукуматлараро келишувлар сони оширилади
16:54 / 25.12.2025