Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Нью-Йоркдаги портлаш юзасидан 5 киши қўлга олинди
АҚШда содир бўлган Нью-Йоркдаги портлаш юзасидан 5 нафар киши қўлга олинди. Бу ҳақида ABC News хабар берди.
Нью-Йорк ФҚБ ва полицияси якшанба куни Нью-Йорк ҳамда Бруклинни бирлаштирувчи кўприкдаги ҳаракатни вақтинчалик тўхтатиб қўйганидан сўнг қўлга олиш ишлари амалга оширилди.
Манбага кўра, 17 сентябрь, шанба куни кечқурун Манхэттеннинг ғарбий қисми - Челси тумани, 23-кўча, 6- ва 7-авенюларнинг ўртасида портлаш содир этилган. Полиция маълумотларига кўра, 29 киши жабрланган, улардан баъзиларининг жароҳати жиддий.
Яна бир портлаш эса Нью-Жерси штатида содир этилган.
Бундан ташқари, Нью-Йорк ва Нью-Жерсида портлашга улгурмаган мосламалар ҳам топилган.
Мавзуга оид
22:16 / 10.07.2026
Трамп ўзи ўлдирилган тақдирда Эронни «бомбалаб ташлашни» буюрди
11:07 / 10.07.2026
БМТ ҳисобот берди: давлатлар 2030 йилгача қўйилган мақсадларга секин эришмоқда
20:35 / 09.07.2026
АҚШ–Эрон эскалацияси сулҳ тугаганини англатадими?
10:20 / 09.07.2026