iPhone 7 Plus Apple’нинг оптик зум ва икки камерали биринчи смартфонига айланди. Бундан ташқари, «оддий» iPhone 7 «плюс» каби 3,5 мм аудиотешикдан озод бўлди — қулоқчинларни эндиликда Lightning порти орқали улаш мумкин. Бироқ мазкур инновациялар «эски янгилик»га айланган эди. Сабаби, бу барча хусусиятлар бошқа брендларнинг Android-смартфонларида бор.
Эътиборингизга Apple’дан аввал юқоридаги ажойиб ва янги хусусиятларни ўз қурилмасида қўллаган смартфонлар рўйхатини келтирамиз.
Иккита камера
iPhone 7 Plus 12 Мпли иккита фотомодулга эга бўлди, бироқ уларнинг ойнаси турлича. Объективлардан бири кенг бурчакли (28 мм), бошқаси – узоққа отадиган (55 мм).
LG G5

LG компания ҳам G5 смартфонига иккита камера ўрнатди. Бунда модуллардан бири 16 Мп, иккинчиси – 8 Мп. Кўриш бурчаги – 78 ва 135 даража. Шундай қилиб LG G5 «оддий» фото ва кенг бурчакли суратга олиш имконига эга.
LG G5
• Процессор: Qualcomm Snapdragon 820
• Экран диагонали: 5.3 "
• Фото имконияти: 16 Мпикс
• Оператив хотира: 4 ГБ
LG G5 SE

G5 флагманининг кичик талқини ҳам 16 Мп ва 8 Мп фотомодулили икки камерага ҳамда имкониятларга эга.
LG G5 SE
• Процессор: Qualcomm Snapdragon 652
• Экран диагонали: 5.3 "
• Фото имконияти: 16 Мпикс
• Оператив хотира: 3 ГБ
.
LG X cam

Мазкур қурилма ҳам иккита камерага эга. Акалари каби LG X cam 120 даражали камерада (5 Мп) кенг бурчакли суратлар олиш имконига эга. Оптик масштаблаштириш ҳам мавжуд.
























