Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти терговчиси 100 минг доллар пора билан ушланди. Куннинг муҳим янгиликлари билан таништирамиз.

Бухорода янги туризм маркази барпо этилади

Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро шаҳрида қурилаётган янги туризм марказида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди.

Мажмуа 50 гектар майдонда барпо этилмоқда. Лойиҳага жами 105 миллион доллар инвестиция йўналтирилиши режалаштирилган. Лойиҳага кўра, ҳудудда қабуллар уйи, кўргазмалар зали, музей, иккита замонавий меҳмонхона, 80 та оилавий меҳмон уйи, 2 минг ўринли амфитеатр, 70 дан ортиқ савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаси барпо этилади. Шунингдек, сайилгоҳлар, ҳунармандчилик марказлари ва сунъий кўл ташкил этилади. Иншоотлар қиёфасида Бухоро меъморчилигига хос анъаналарни замонавий ечимлар билан уйғунлаштириш назарда тутилган.

Мажмуа тўлиқ ишга тушгач, 2 мингта иш ўрни яратилиши, Бухорога қўшимча 2 миллиондан ортиқ сайёҳ жалб этилиши кутилмоқда. Ҳисоб-китобларга кўра, маҳаллий бюджетга йиллик тушум 288 миллиард сўмни ташкил этиши мумкин.

Марат Ҳамдамов қамоққа олинди

Жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди 2 ноябр куни Imarat Development қурилиш лойиҳаси раҳбари Марат Ҳамдамовга қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўллаш ҳақида ажрим чиқарди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар берди.

Жиноят иши 1 ноябр куни Тошкент шаҳар ИИББ тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 192-11-моддаси (Ваколатини суиистеъмол қилиш) билан қўзғатилган.

Imarat Development МЧЖ қурилиши белгиланган хонадонларни мижозларга шартномада кўрсатилган муддатларда топширмагани айтилмоқда. Шунингдек, харидорлар компаниянинг лойиҳаларидан бири Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманида амалга оширилаётганига қарамай, гўёки пойтахтда жойлашгандек тақдимот қилинганини айтишган.

Тошкентда қозоғистонликлар овқатдан заҳарланиши юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Тошкентдаги меҳмонхоналардан бирида болалар ўртасидаги футбол турнирида қатнашиш учун Қозоғистондан келган жамоа вакиллари овқатдан