Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: россиялик хакерлар Amazon, Ebay, Uber ва яна 82 та компанияга ҳужум қилганлар
Россиялик хакерлар 85 та компанияга киберҳужумлар содир этганлар. Улар орасида Amazon, American Airlines, Best Buy, Wells Fargo, DropBox, Dunking Donuts, Ebay, Uber, McDonald's, PayPal, Pizza Hut, Steam ва Apple Pay каби компаниялар бор. Ҳужумлардан мақсад мижозлар ҳақида маълумотларни олиш бўлган, деб хабар бермоқда интернетда хавфсизликни таъминлаш бўйича хусусий гуруҳ маълумотларига иқтибос келтирган ҳолда Epoch Times.
Маълум қилинишича, хакерлар ўз чатларида русчалаб мулоқот қилганлар ва ҳужумларда Россия серверларидан фойдаланганлар. Шунингдек, хакерлар давлат тузилмалари билан боғланмаган бўлишлари тахмин қилинмоқда.
Терговчилар маълумотларига кўра, хакерлар компанияларнинг мижозлари ҳақидаги паролларни тиклаш учун зарур бўлган шахсий маълумот ва уларнинг кредит карталари рақамлари ҳақидаги маълумотларни қўлга киритганлар.
Мавзуга оид
21:21 / 25.11.2025
Amazon ўзининг сунъий йўлдош интернети қандай бўлишини кўрсатди
18:39 / 02.07.2025
Amazon раҳбари компаниянинг 737 млн долларлик акцияларини сотди
19:44 / 22.06.2025
Amazon сунъий интеллект сабаб ишчи кучини қисқартиради
21:23 / 12.05.2025