Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШдаги савдо марказида оммавий қотиллик содир этишда гумонланувчи қўлга олинди
Полиция АҚШнинг Вашингтон штати, Берлингтон шаҳрида жойлашган савдо марказида отишма келтириб чиқариб, 5 кишини ўлдиришда гумонланаётган шахсни қўлга олди. Бу ҳақда штат полициясининг расмий твиттерида маълум қилинди.
"Мерган қўлга олинди, батафсил тафсилотлар матбуот анжумани вақтида маълум қилинади", дейилган хабарда.
ABC News телеканали маълумотига кўра, гумонланувчи Ок-Харбор шаҳрида яшовчи 20 ёшли Аркан Сетрин. Уни жиноятни содир этишга ундаган сабаблар аниқланмади.
Бундан аввалги хабарларда 24 сентябрь оқшомида Сиетл шаҳридан 105 км шимолдаги Берлингтон шаҳрида, Cascade Mall шаҳрида отишма оқибатида 4 аёл ва бир эркак ҳалок бўлгани хабар қилинганди.
Жиноятчи тахминан Лотин Америкаси вакили экани ва ов милтиғи билан қуроллангани айтилганди.
Унинг видеокамераларга муҳрланган суратлари тарқатилди.
Мавзуга оид
22:19 / 19.04.2026
Айова университетида содир бўлган отишма оқибатида бир неча киши яраланди
23:32 / 16.04.2026
Болаларни ўлдирган болалар. Туркия мактабларидаги қонли отишмалар тафсилоти
12:53 / 16.04.2026
Туркиядаги мактабда рўй берган отишма қурбонлари сони ортди
18:05 / 15.04.2026