Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"ЛУКойл" президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашди
"ЛУКойл" президенти Вагит Алекперов Ўзбекистон Президенти мажбуриятларини бажарувчи Шавкат Мирзиёев билан унинг Бухоро вилоятига ташрифи вақтида Қандим газни қайта ишлаш мажмуаси қурилиш майдонида учрашди.
Алекперов ва Мирзиёев ўртасидаги суҳбатнинг асосий мавзуси мажмуа қурилишининг бориши бўлди. Мирзиёев лойиҳанинг амалга оширилиш суръатларига юқори баҳо берди. У, шунингдек, компаниянинг Ўзбекистон нефть-газ соҳасидаги қўшма инвестицион лойиҳаларни амалга оширишдаги фаол иштирокини қайд қилиб ўтди.
Бугунги кунда компания Ўзбекистонда катта салоҳиятга эга Ҳовзак-Шоди, Қўнғирот ва Қандим гуруҳи газ конларини ўзлаштириш бўйича инвестицион лойиҳаларни амалга оширмоқда, Жануби-ғарбий Ҳиссор ва Устюрт минтақасининг нефть-газ ҳудудларини бурғилаш ва ишга тушириш ишлари билан шуғулланмоқда.
Мавзуга оид
15:13 / 29.01.2026
«Лукойл» хориждаги активларини сотяпти. Компания Ўзбекистонда ҳам 13 та йирик конга эгалик қилади
14:20 / 12.01.2026
Украина “Лукойл”нинг бурғилаш қурилмалари йўқ қилинганини маълум қилди
22:43 / 08.01.2026
Ироқ «Лукойл»нинг энг йирик хорижий активини миллийлаштиради
11:20 / 17.12.2025