Жаҳон | 15:26 / 25.09.2016
5251
1 дақиқада ўқилади

Трампнинг меҳмонхоналар тармоғи мижозларга бепарво муносабат туфайли жаримага тортилди

АҚШ президентлиги учун республикачилар партиясидан номзод бўлмиш Дональд Трампга тегишли 7та меҳмонхонани бирлаштирган тармоқ маъмурияти 50 минг доллар миқдоридаги жарима тўлашга розилик берган. The New York Times нашри хабар беришича, бунга меҳмонхоналар мижозларининг шахсий маълумотлари хавфсизлигига бепарволик билан муносабатда бўлингани сабаблиги айтилган.

Жарима тўлашдан ташқари, меҳмонхоналар раҳбариятига хавфсизлик сиёсати бўйича мавжуд сиёсатни ўзгартириш мажбурияти қўйилган.

23 сентябрь куни Нью-Йорк штати бош прокурори Эрик Шнайдерман матбуот анжуманида маълум қилгандики, 2015 йили банк карталари билан фирибгарлик ҳолатлари қайд этилган. Натижада 70 мингга яқин номерда бўлган мижозларнинг шахсий маълумотлари ва кредит карталарига оид маълумотлари бузилган.

2015 йилнинг октябрида The Trump Hotel Collection компанияси Нью-Йорк, Майами, Чикаго, Вайкики, Лас-Вегас ва Торонтодаги меҳмонхоналарни бирлаштирган тармоқ 2014 йилнинг 19 майидан 2015 йилнинг июнигача бўлган муддатда мижоз бўлганларнинг шахсий маълумотлари хавф остида қолгани ҳақида маълум бўлганди.

Мавзуга оид