Жамият | 09:47 / 26.09.2016
10681
1 дақиқада ўқилади

Шаҳзода Уильям ва малика Кейтнинг тўнғич фарзанди Канада бош вазирига қўл беришдан бош тортди

Буюк Британия шаҳзодаси Уильям ва малика Кейт фарзандлари билан Канаданинг Виктория шаҳрига келгандан кейин, уларнинг тўнғич фарзанди – шаҳзода Жорж Канада бош вазири Жастин Трюдога қўл беришдан бош тортди, деб хабар бермоқда People нашри.

Уч ёшли болакай Трюдо унинг олдида чўккалаб, унга "беш бермоқчи" бўлганда бироз ийманди. Ушбу ҳолат қироллик оиласининг Канадага ташрифи доирасида Викторияга қўнган самолёт ёнида содир бўлди.

Канада бош вазири Жорж билан суҳбат чоғида гоҳ унинг қўлини сиқмоқчи, гоҳ "беш ташламоқчи" бўлди, бироқ бола фақатгина бошини чайқаб турди.

Қироллик оиласининг Канадага ташрифи Уильям ва Кейтнинг 16 ойлик қизи Шарлоттанинг биринчи хорижий сафари бўлди.


 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид