Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
UPS дориларни дронлар ёрдамида зудлик билан етказиб бериш хизматини синовдан ўтказмоқда
UPS логистика ва тезкор етказиб бериш хизмати дронлар ишлаб чиқарувчи CyPhy Works компанияси билан юкларни дронлар воситасида етказиб беришни синовдан ўтказиш мақсадида ҳамкорлик қилмоқда.
Дрон биринчи синов парвозида ингаляторни белгиланган йўналиш бўйича Марблхед соҳилбўйи шаҳридан (Массачусетс штати) Атлантика океани устидан учиб, Children's Island оролига етказиб берган. CyPhy Works компанияси бош техник директори Ҳелен Гренье сўзларига кўра, дрон 4,8 кмлик масофани 8 дақиқада учиб ўтган ва ерга муваффақиятли қўнган.
UPS компанияси юкларни ҳар кунлик етказиб бериш жараёнида дронлардан фойдаланишни режалаштирмаяпти. Чунки, у асосан юкларни узоқ ва етиб бориш қийин бўлган ҳудудларга элтиш билан шуғулланади. Бироқ, компания дронлардан тиббий ёрдам кўрсатиш учун зудлик билан зарур бўлган жиҳоз ёки дориларни етказишда фойдаланишни режалаштираяпти.
Таъкидланишича, UPS шу йилнинг май ойида дронлар ишлаб чиқарувчи Zipline компанияси, эмлаш ва иммунлаш альянси Gavi билан ҳамкорлик қилиб, Руандада дронлар воситасида дориларни етказиб берган эди. UPS шу жиҳати билан ҳар кунлик юкларни етказиб беришда дронлардан фойланишни режалаштираётган Amazon, FedEx ва Walmart каби рақобатчиларидан фарқланади.
Умуман, мазкур компанияларнинг ҳеч бири қонунчилик ўзгартирилмасдан дронлардан тижорий мақсадларда фойдалана олмайди.

Мавзуга оид
20:58 / 14.05.2026
Қозоғистон Туркия дронларини ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш майдонига айланади
08:28 / 13.05.2026
Оренбургдаги газ саноати объектлари дрон ҳужумига учради
08:39 / 04.05.2026
Дунёда биринчи давлат тўлиқ автоном дронлар галасини синовдан ўтказди
20:41 / 20.04.2026