Жаҳон | 17:34 / 28.09.2016
10882
3 дақиқада ўқилади

ОАВ: Суриялик террорчилар қўмондони Ғарб томонидан қўллаб-қувватлаш ҳақида айтиб ўтди

АҚШ суриялик Башар Асад ҳукумати билан урушда террорчи гуруҳларини қўллаб-қувватлайди — гап қурол таъминоти ва ҳарбий мутахассисларни сафарбар қилиш ҳақида бормоқда. Бу ҳақида «Жабҳат Фатҳ аш-Шом» қўмондони Германиянинг Kölner Stadt-Anzeiger нашрига берган интервьюсида айтиб ўтган. 

«АҚШ Сурия мухолифатини қўллаб-қувватлайди, бироқ очиқчасига эмас», — деган «Жабҳат Фатҳ аш-Шом» қўмондони. 

«Улар бизни қўллаб-қувватлаётган мамлакатни қўллашмоқда. Бироқ ҳозирча бу қўллаб-қувватлашдан қониқмадик. Улар бизга юқори технологияли қуролни етказиб бериши керак. Биз жангларда ракеталар ёрдамида енгдик. Айнан улар туфайли президент Асад режими билан кучларни тенглаштира олдик.  Танкларни Туркия ва Ливиядан олиб келганмиз. Режим биздан фақат жангари самолётлар, ракета ва ракетасимон қурилмалар жиҳатдан устунроқдир. Бироқ Американинг TOW ракеталари туфайли биз айрим ҳудудларни назорат остига олишга муваффақ бўлдик», деди у.

Шунингдек, Абу ал-Иззанинг қайд этишича, бу ракеталарни америкаликлар гуруҳга «тўғридан-тўғри» ўтказишган.

Унинг айтишича, «Жабҳат Фатҳ аш-Шом» гуруҳига Туркия, Қатар, Саудия Арабистони, Исроил ва америкалик офицерлар ҳам ёрдам беришган —  улар сунъий йўлдошлар, ракеталар, кузатувлар ўтказиш камераларидан фойдаланиш бўйича аскарлардан маслаҳатлар олишган.

«Америкаликлар ҳамми?» — дейди немис нашри журналисти Юрген Тоденхефер.

«Ҳа, — деди қўмондон. — Масалан, бизга шундай дейишди: Сиз 47 батальон учун тарқатувчи жой эгаллашингиз керак. Саудия Арабистонидан биз 500 млн фунт олдик. Бунга қадар, ислом ўқув даргоҳини эгаллаш учун Кувайт бизга 1,5 млн динор, Саудия Арабистони эса 5 млн доллар ажратган эди. Бу пулларни гуруҳга бир шахс эмас, ҳукуматнинг ўзи тақдим этди», дейди Абу ал-Изза.

«Биз режим барбод бўлмагунга қадар курашамиз, —деди қўмондон. — Биз Россия ва Ғарб билан олишамиз, чунки Ғарб биз томонда эмас. Ғарб бизларга фақат мужоҳидлар бу ерга келиб олиши учун уларни жўнатмоқда. Нима сабабдан Ғарб бизни чинакамига қўллаб-қувватламайди? Бизнинг Германия, Франция, Буюк Британия, Америка ва бошқа ғарб мамлакатларида жуда кўп жангчиларимиз бор».

«Қанча?» — деб сўради Юрген Тоденхефер. «Жуда кўп», — деди Абу ал-Изза.

Бундан ташқари, у «Жабҳат Фатҳ аш-Шом» гуруҳи Сурия билан келишувни қўллаб-қувватламаслигини, режимга кучига қарши кенг кўламли ҳужум ўтказишга тайёрланаётганини айтиб ўтди.  

«Мақсадимиз — режимни ағдариш ва шариат қонунига кўра ислом мамлактига асос солиш», — деган у.

Мавзуга оид