Ҳа, Арсен Венгернинг «Арсенал» футбол клубига мураббийлик қилишни бошлаганига 20 йил тўлди. Шу муносабат билан қуйида унинг энг ёрқин онларини ёдга олишга уриниб кўрамиз.
Арсен Венгер 1996 йили 1 октябрь куни «Арсенал» жамоаси бош мураббийлигини қабул қилиб олган эди. Ва айни вақтда, у бош мураббийлар орасида «узоқ умр» кўраётгани ҳисобланади. Албатта, Алекс Фергюсоннинг 27та мавсумигача ҳали анча бор.

Венгер бошчилигида 1074та ўйинда майдонга тушган «Арсенал» 618та ғалабани қўлга киритган (57,2 фоиз), 245 марта дурангни қайд этиб, (22,8 фоиз) 211та ўйинда (20 фоиз) имкониятни бой берган. Умуман «канонирлар» ҳар бир ўйинда ўртача 1,94 баллни қўлга киритган.

Венгер иккинчи мавсумидаёқ олтин хет-трикни амалга оширишнинг уддасидан чиқди. Унинг жамоаси чемпионат, Кубок ва Суперкубок соҳибига айланди.

1999 йили Венгер адолат курашчиси шарафини қўлга киритди. У «Шеффилд» билан ўтказилган ва ғалаба қозонган Кубок баҳсини қайта ташкил этиш ғоясини илгари сурди. Унинг таъкидлашича, «канонирлар»нинг ғалабасини таъминлаган голи fair-play қоидалари бузилган ҳолда киритилган эди. Гап шундаки, жамоанинг янги аъзоси Кану лондонликларнинг қасддан рақибларига қолдирган тўпини эгаллаб олган эди. Аслида, рақиб жамоаси «Арсенал» футболчисига тиббий ёрдам кўрсатилиши учун тўпни аутга тепиб юборганди.

Венгер «Арсенал»ининг икки нафар тимсоли унинг ватандошлари Патрик Виейра ва Тьерри Анри бўлди. Улар, мураббий раҳбарлигида 370 ва 368та ўйинда майдонга тушишган.

2003/04 йилги мавсумда «Арсенал» ажойиб тарихий натижани қўлга киритди. У, чемпионат давомида биронта ҳам ўйинда мағлуб бўлмади. Бу серия келгуси мавсумнинг бошида ҳам давом этиб, 49та мағлубиятсиз ўйин ўтказиш билан АПЛнинг мутлақ рекордини ўрнатди.



















