4 нафар дорбоз Хитойнинг Пэнси шаҳридаги (Сичуань провинцияси) цирк томошаси вақтида дарёга қулаб тушди. Бу ҳақда Хитой халқаро радиосига (CRI) асосланган ҳолда РИА Новости хабар тарқатган.
Қайд этилишича, ҳодиса сабаби ҳозирча аниқланмаган. Дорбозлардан 2 нафари чўкиб ҳалок бўлган, улардан бирини қутқаришган, яна бири эса бедарак йўқолган. Айни вақтда уни қидириш ишлари давом эттирилмоқда, ҳодиса бўйича текширувлар бошланган.