«IMG» - ТОП 20 рейтингида биринчи ўринда!
2016 йилнинг 22 сентябрида Минск шаҳрида ўтказилган “Телетематика 2016” халқаро анжуманида «Wialon» транспорт мониторинги учун йирик платформани йўлга қўйишда юксак натижаларга эришган энг сара 20 компаниянинг рейтинги эълон қилинди. Рейтингдаги шарафли 1-ўрин Ўзбекистоннинг «International Monitoring Group» компаниясига насиб этди. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, рейтинг тузишда 100дан ортиқ мамлакатнинг 900дан ортиқ компанияси баҳоланган.
«International Monitoring Group» МЧЖ 2009 йилда транспорт мониторинги ва ёқилғи истеъмолини назорат қилиш соҳасида комплекс хизмат тақдим этиш мақсадида ташкил этилган. Компания «Gurtam», «Teltonika» ва «Omnicomm» каби дунё миқёсидаги етакчи компанияларнинг Ўзбекистон ҳудудидаги расмий ҳамкори ҳисобланади. У шахсий таҳлил бўлими, шунингдек кафолатли хизмат кўрсатувчи сервис марказига эга.
Мазкур компаниянинг энг замонавий дастурий таъминот ва Европадан келтирилган навигация ускуналарига асосланган илғор ечимлари ёрдамида транспорт воситаларининг самарали, тўлиқ ва эҳтиёткорона эксплуатациясини назорат қилиш осон.
Ўз навбатида транспортни инновацион усулда назорат қилиш автопарк учун керакли бўлган харажатларни камайтиришга олиб келади, бунда автопаркнинг ҳажми аҳамиятсиз – сунъий йўлдош орқали кузатув тизимидан фойдаланиш бир нечагина автомобилга эга кичик компанияда ҳам, минглаб машинаси бўлган йирик корпорацияда ҳам бирдек самарали бўлади.
Батафсил маълумот билан компаниянинг расмий сайти ва Facebook'даги саҳифаси орқали танишишингиз мумкин.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
17:37 / 12.11.2024
Ўзбекистон такси хизмати энг арзон давлатлар қаторига кирди
16:40 / 12.11.2024
Ўзбекистон сунъий интеллектга тайёрлик рейтингида Марказий Осиёда сўнгги ўринни эгаллади
16:52 / 07.11.2024
Ўзбекистоннинг 23 та олийгоҳи Осиё университетлари рейтингига кирди
11:49 / 06.11.2024