Янгиликлардан хабардор кишилар Стив Жобс номини яхши билишади: Apple компаниясининг асосчиси кишиларни технологиялар билан "дўстлаштирувчи" қурилмалар яратиб, инсониятга жуда катта таъсир кўрсатган. Жобснинг жамоаси томонидан яратилган гаджетлар кўп соҳаларда истеъмолдаги қурилмалар эталони ҳисобланади, Apple раҳбари ҳар бир қурилмани ишлаб чиқариш жараёнини шахсан назорат қилган.
Gazeta.ru Стив Жобс хотирасига унинг турли йиллардаги суратларидан иборат фотожамланмасини тақдим этди.

Жобснинг 1984 йил 24 январда Де Анза Университетидаги акционерлар йиғилишида ўтказган Macintosh тақдимоти маркетинг тарихидан жой олган. Стив оддий тақдимотни унутилмас шоуга айлантирган. У ўзининг чиқишини Боб Диланнинг "замонлар ўзгараётганлиги" ҳақидаги шеъри билан бошлаган.

1970-йилларнинг охирида Стив Жобс ва унинг дўсти Стив Возняк катта тижорат салоҳиятига эга илк персонал компьютерлардан бирини ишлаб чиқаришди. Apple II компьютери компаниянинг Стив Жобс ташаббуси билан яратилган биринчи оммавий маҳсулоти бўлган. Кейинчалик Жобс "сичқонча" орқали бошқарилувчи график интерфейснинг тижорат салоҳиятини кўрган, бу Apple Lisa ҳамда Macintosh (Mac) компьютерлари яратилишига туртки бўлган

1985 йилда Жобс ўзи ташкил қилган Apple компаниясидан бўшатилган, бу унга иккинчи компьютер компанияси - NeXT, шунингдек Pixar мультипликацион студиясига асос солишига имкон берган. Жобс Pixar'ни Уолт Дисней студиясига сотганидан кейин Walt Disney Company'нинг энг йирик акционерига айланган

Стив Жобс Париждаги янги iMac тақдимотида, 1998 йил

Жобс ва Гейтс ўртасидаги фарқ ишга принципиал бошқача ёндашувда бўлган. Жобс ишлаб чиқариш ва савдони тўлиқ назорат қилиш тарафдори бўлган, Гейтс эса горизонтал тизимни қўллаб-қувватлаган, у маҳсулот ва технологияларни лицензиялашга асосланган ва бу дастурий таъминот бозорида бу корпорациянинг устунлик қилишига имкон яратган















