Жаҳон | 11:43 / 06.10.2016
7030
1 дақиқада ўқилади

Нигерия президенти мамлакат иқтисоди учун 2та самолётини сотувга қўйди

Фото: Reuters

Нигерия президенти Муҳаммад Бухорий президент авиапаркидаги иккита самолётини сотувга қўйди. Ушбу қарор унинг сайловолди ваъдаси -  ортиқча сарф-харажатларни камайтириш масаласини амалга ошириш мақсадида қабул қилинди.

Associated Press нашрининг маълум қилишича, сотув ҳақидаги эълон газетада пайдо бўлган. Сотувга хизматдаги Dassault Falcon 7x ва бизнес-класс самолёти Beechcraft 4000 қўйилган.
Маълум қилинишича, Бухорий ўз авиапаркидаги 11 нусхани сотувга қўйган.

Нефть нархининг тушиши оқибатида Нигерияда инфляция даражаси икки бараварга ошди. Бундан ташқари, мамлакатдаги мураккаб иқтисодий вазият хорижий валюталар танқислигини ҳам келтириб чиқарди.
 

Мавзуга оид